+7 (701) 759 90 19
USD 423.87 EUR 505.25
RUB 5.59 CNY 64.43
Янгиликлар

Бишкекда биринчи марта коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари аниқланди

20 Октябрь 09:26
Баҳам кўринг:
Бишкекда биринчи марта коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари аниқланди

BİSHKEK. Kazinform – Бишкекда COVID-19 вирусини қайта юқтиришнинг 2та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош шифокори Кубан Кундашев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида КВИ юқтириш кўрсаткичи 7 баравар ошди Коронавирус: Қозоғистонда 208 беморнинг аҳволи оғир Қозоғистонда коронавирусдан даволаниб чиққанлар сони 115 мингдан ошди

Бош шифокорнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда коронавируснинг қайта ташхиси қўйилган ҳолатлар ва касалхонадан ташқари пневмония сони тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.

«Аммо пойтахтда расмий равишда тасдиқланган коронавирусни қайта юқтириш иккита ҳолати аниқланди. Аммо билишимча, уларнинг сони еттитага етган бўлиши керак», - деди у.

Шунингдек, марказ раҳбари қайта юқтиришнинг биринчи ҳолати бир кишида лабораторияда аниқланган, иккинчи корнавирусни қайта юқтирган шаҳар аҳолиси пневмонияни касалхонадан ташқарида юқтирганини айтди. Илгари, касаллик кучайганида, унинг ўпкаси 25% зарар кўрган бўлса, энди 65% га етди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив