Бишкек-Ўш йўлида автомобиль баландлиги 60 метр бўлган жарликдан дарёга қулаб тушди ва уч киши ҳалок бўлди

None
None
BİSHKEK. Kazinform –1 сентабрь куни Бишкек-Ўш автомагистралининг 449-километрида Toyota-Wish русумли автомашина Тош-Комур ҳудудидаги 50-60 метр жарликдан Норин дарёсига қулаб кетди. Бу ҳақда Kazinform Кабар агентлигига асосланиб хабар беради.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, воқеа оқибатида икки қиз ва 9 ёшли бола вафот этган. Беш киши жароҳат олган.

Воқеа жойига қутқарувчилар этиб келишиб ҳалок бўлган ва жароҳатланганларни олиб чиқиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширди.

Сўнгги хабарлар