ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 6, 35 тенгега пасайган, 1 доллар эса 448,39 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 29 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 455,00 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 447 тенге, сотиб олиш курси - 451 тенге.
Астанада сотиш курси - 446,5 тенге, сотиб олиш курси - 450 тенге.
Алматида Россия рубли 5,9 - 6,15 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,7 - 5,95 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова