Биржада доллар нархи 5 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 5,11 тенгега пасайган, 1 доллар эса 460,79 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 17 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 466,15 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 457 тенге, сотиб олиш курси - 461 тенге.

Астанада сотиш курси - 457 тенге, сотиб олиш курси - 460,5 тенге.

Алматида Россия рубли 5,9 - 6,15 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,85 – 5,95 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф; Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар