Биржада доллар курси кўтарилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги(KASE) савдолар якунларига кўра, бугун доллар курси ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,15 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 462,36 тенгени ташкил этмоқда.

Россия рублининг ўртача қиймати - 6 тенге.

Миллий банкнинг 20 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 460,79 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 461 тенге, сотиб олиш курси эса 465 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 460 тенге, сотиб олиш нархи эса 464 тенге.

Россия рубли 5,75 - 6 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар