Биржада доллар курси 461 тенгени ташкил қилди

Фото:
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси бироз пасайди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,03 тенгега пасайиб, 1 доллар 461,37 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 26 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,41 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 460 тенге, сотиб олиш курси эса 464 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 459,5 тенге, сотиб олиш нархи - 462,5 тенге.

Россия рубли 6,35 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фонд бозорида доллар курси кетма-кет тўртинчи кун пасаймоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар