Биржада доллар курси 1,74 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform.

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 1,74 тенгега пасайган, 1 доллар эса 479,42 тенгега тенг бўлган.

Миллий банкнинг 23 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 481,29 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 481 тенге, сотиб олиш курси эса 484 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 477 тенге, сотиб олиш нархи - 481 тенге.

Россия рубли 7,59 – 7,79 тенге оралиғида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар