Биржада доллар 460 тенгедан сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 20 март кунги курсини белгилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Хусусан, 1 долларнинг қиймати - 460,79 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 6,02 тенге. 17 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 5,69 тенгега пасайиб, 460,21 тенгени ташкил қилган эди.

Россия пул бирлиги 6 тенгени ташкил этди. Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 457-460 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 458 - 462 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублини 5,75 – 6 тенгега сотиб олиш мумкин. Астанада рубл 5,84-6,9 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар