Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бирлашган Араб Амирликларида маймун чечаги вируси билан касалланиш ҳолати қайд этилди

26 Май 18:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликларида маймун чечаги касаллигининг юқтириш ҳолатлари аниқланди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Қолаверса, касаллик Европа мамлакатларида тез тарқалмоқда. Чоршанба куни маймун чечаги вирусин юқтириш фактилари Чехия ва Словенияда қайд этилган, Буюк Британияда 78 та, Португалияда 50 га яқин ҳолат қайд этилган.

Франция соғлиқни сақлаш вазири Брижит Бургиньон Луи Пастер институтига ташриф буюриб, шаклланган вазиятни фавқулодда биологик тадқиқотлар департаменти олимлари билан муҳокама қилишди.

«Бу касаллик одатда енгил ўтади, вирус юқтирганлар уйда изоляция қилишлари керак. Икки-уч ҳафтада тузалиб кетадиган касаллик тарқалишининг олдини олиш учун ўзингизни изоляция қилишингиз керак», - деди Бургиньон.

Касалликнинг инкубация даври бир ҳафтадан уч ҳафтагача давом этади.

Аломатлар орасида иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, чарчоқ ва бутун танага тарқалиши мумкин бўлган тошма киради.

Баъзи олимларнинг фикрига кўра, чечакка қарши эмлаш маймун касаллигидан самарали ҳимоя бўлиши мумкин.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар