Бирқатор қозоғистонлик шифокорларга давлат мукофотлари берилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан, мамлакатда коронавирус эпидемиясига қарши курашда алоҳида жонбозлик кўрсатган икки нафар қозоғистонлик шифокорга вафотидан кейин давлат мукофотлари топширилди, дея хабар бермоқда Kazinform ахборот агентлиги Ақордага таяниб.

Президент Фармонига биноан, Ақмола вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги Кўкшетау шаҳар кўп амалиётли шифохонаси бўлинма мудири Исаев Олег Николаевич (мархум) ҳамда Ақтўбе вилоят Юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори Қозбағаров Қалихан Есбосынұлыга (мархум) «Қазақстанның Еңбек Ері» унвони берилиб, Олтин юлдуз ва «Отан» ордени билан тақдирланди.

Сўнгги хабарлар