Бирқанча ҳудудларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 27 январь куни об-ҳаво ёмонлашиши туфайли Қозоғистоннинг бирқанча ҳудудларида огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қостанай вилоятининг юаъзи жойларида қор бўрони, туман ва яхмалак кутилади. Шамол ғарбдан кечаси 23-28 м/с, кундузи 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида қор бўрони, туман ва яхмалак кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан, жанубдан 15-20, баъзан эса 25 м/с тезлик билан эсади. Ўскемен ва Семей шаҳарларида шаҳрида кундузи қор бўрони кутилади. Шамол жануби-шарқдан, жанубдан 15-20, баъзан эса 25 м/с тезлик билан эсади.

Манғистау вилоятининг айрим жойларида туман тушади, кечаси яхмалак кутилади. Шамол ғарбдан, шамоли-ғарбдан эсади, тезлиги баъзан 15-20 м/с етиши мумкин. Ақтау шаҳрида шамол ғарбдан, шимоли-ғарбдан эсади, тунда 15-18 м/с етиши мумкин.

Шимолий Қозоғистон вилоятида қор ёғади, бўрон бўлади. Айрим жойларда яхмалак кутилади. Шамол жануби-ғарбдан эсади, тезлиги 15-20, 23-28 м/с. Петропавл шаҳрида қор бўрони, яхмалак бўлиши эҳтимоли бор. Шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Қизилўрда вилоятининг баъзи жойларида яхмалак, қор бўрони кутилади. Шамол ғарбдан, жануби-ғарбдан, эсади, тезлиги 15-20 м/с, баъзан 23 м/с етиши мумкин.

Атирау вилоятининг айрим туманларида яхмалак кутилади. Шамол жануби-ғарбдан, кейинчалик шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Атирау шаҳрида яхмалак бўлади, шамол тезлиги 15-18 м/с атрофида.

Сўнгги хабарлар