Биринчи Еxit poll натижалари эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари сайловида «Nur Otan» партияси 71,97% овоз олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жамоатчилик фикри институти 10 январ куни сайлов участкалари чиқиш қисмида фуқаролар ўртасида ўтказилган сўровнома – Еxit poll ўтказди. Институт интервью берувчилари 600 сайлов участкаларида сўров ўтказдилар. Уларнинг 316 таси шаҳарларда, 284 таси овул жойларда. Сўров Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, барча вилоят марказлари, туман аҳамиятига эга шаҳарлар, кичик шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларини қамраб олди. Кун давомида сўровноманинг 4 та тўлқини ўтказилди. Натижада 24 минг сайловчи сўровда қатнашди. Сўров хатолиги тахминан 2% ни ташкил қилади», - деди жамоатчилик фикрини ўрганиш институти директори Айнур Мажитова Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, респондентларнинг 5,75% «Ауыл» халқ-демократик ватанпарварлик партиясига, 71,97% «Nur Otan» партиясига, 3,07% «ADAL» сиёсий партиясига, 10,18% Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партиясига, 9,03% «Қозоғистон халқ партияси»га овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, «Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 28-моддаси 9-бандига мувофиқ, овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари, прогнозлар ва бошқа тадқиқотлар натижаларини эълон қилишга йўл қўйилмайди. Яъни, натижалар фақат овоз бериш якунлангандан сўнг эълон қилиниши керак.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар