Бир йилда Қозоғистонда чиқиндиларни саралаш ҳажми 7 фоизга ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда Қозоғистон Республикасида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш билан 676 та корхона шуғулланди, бир йил аввал бу кўрсаткич 625 тани ташкил қиларди. Улардан 247 таси якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли бўлса, 429 таси корхона ва ташкилотлардир, дея хабар беради Kazinform Еnergyprom.kz сайтига таяниб.

Мулкчилик шаклига кўра корхоналарнинг аксарияти хусусий тадбиркорликка тегишли бўлган: 632 та компания.

2021 йилда ушбу корхоналар томонидан йиғилган маиший чиқиндиларнинг умумий ҳажми 3,2 миллион тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 13,4 фоизга кўпдир.

Таққослаш учун, 2020 йилнинг шу даврида Қозоғистонда 2,8 миллион тонна маиший чиқиндилар йиғилган бўлиб, бир йил аввалгига нисбатан 3,5 фоизга камайган. Йиғилган 3,2 миллион тонна чиқиндиларнинг 1,9 миллион тоннаси қаттиқ маиший чиқинди полигонларига жўнатилиб, 1,2 миллион тоннаси чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига берилган.

2021 йилда Қозоғистонда чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича 233 та корхона фаолият кўрсатган, бу 2020 йилга нисбатан 3,6 фоизга кўпдир. Бу корхоналар 1,2 миллион тонна чиқиндини саралаган, бу бир йил аввалгига нисбатан 6,9 фоизга кўп.


Сўнгги хабарлар