Бир йилда 446 минг чақалоқ - Қозоғистонда карантиндан кейин ҳам беби-бум давом этмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда коронавирус авж олган 2020 йилдан буён туғилиш кўрсаткичлари ошди, деб хабар беради Kazinform Energiprom порталига таяниб.

Қозоғистонда беби-бум 2020 йилда бошланган. Ўшанда мамлакатда 426,8 минг чақалоқ туғилган.

Бироқ 2021 йилда бу рекорд янгиланди ва туғилганлар сони ўтган йилги кўрсаткичдан 4,6 фоизга, 2019 йилга нисбатан эса 11 фоизга ошди.

446,5 минг бола туғилди. Жорий йилнинг атиги уч ойида мамлакатда 95,6 минг дона туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилди.

Демак, икки йил аввал бошланган беби-бум давом этмоқда.

2021 йилда туғилиш даражаси ҳам янги рекорд ўрнатди: ҳар 10 минг аҳолига 235 чақалоқ тўғри келади.

Таққослаш учун, 20 йил олдин туғилиш коэффициенти ҳар 10 000 аҳолига 149 чақалоқни ташкил қилган.

Бундан ташқари, туғилишнинг умумий коэффициенти 3,32 га етди. Яъни, бир аёлнинг 3 нафардан ортиқ фарзанди бор.

Мамлакатда бундай рекорд охирги 2 йилдагина қайд этилган. 1999 йилда бу нисбат атиги 1,8 эди.

Қизиғи шундаки, 2021 йилда кўп болали оилаларда 125,1 минг бола туғилган.

Мамлакатда 4 ва ундан ортиқ фарзандли оила кўп болали ҳисобланади. Бундан ташқари, дунё эшигини очган 95 000 чақалоқ 10 ёки ундан кейинги фарзанд ҳисобланади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар