Бир суткада Қозоғистонда 69 кишида коронавирус аниқланди – вазирлик
1 Февраль, 08:46

ASTANА. Kazinform – Ўтган бир суткада Қозоғистонда 69 кишида коронавирус аниқланди ва 3 киши ковид пневмонияси билан касалланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беради.
1 феврал ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1 551 нафар (-1 404+ ва 147 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 121 нафари шифохоналарда, 1 430 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 6 киши оғир аҳволда, 1 киши ўта оғир аҳволда, 1 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Мавзуга оид