Бир ойда Қозоғистонда сабзавотлар нархи 5,7% арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Май ойида карам, помидор ва бодринг нархи тушди, умуман сабзавотлар бир ой ичида 5,7% арзонлашган, деб хабар беради Kazinform ranking.kzга таяниб.

Оқ карам (34,6 фоиз, бир килограмми 80,8 танга), помидор (14,6 фоиз, бир килограмми 607,3 танга) ва бодринг (12,9 фоиз, бир килограмми 467 тг). арзонлашган. Бундан ташқари, коронавируснинг тарқалиши пайтида спекулянтлар нархини оширган лимоннинг нархи 0,6 фоизга тушиб, 1 килограмм учун 1129,9 танга бўлган.

Май ойи натижаларига кўра, сабзавот ва меваларни истеъмол нархлари ўсиши ойига 1,5% ва йилига 10,1%ни ташкил этди.

Картошка бир ой ичида 7,9 фоизга, бир йилда 45,8 фоизга қимматлади. Мева нархлари бир ой ичида 6,1% га ва бир йилда 26,4% га ошди.

Қозоғистон минтақалари ичида сабзавот ва мевалар нархининг энг юқори ўсиши Чимкентда (4,6%), Манғистау (+ 4%) ва Атирау (+ 3,7%) вилоятларида кузатилди.

Мева ва сабзавотларнинг нархлари мамлакатнинг тўртта ҳудудида вилоятида пасайган: Қарағанди вилояти (3,4%), Нур-Султан (0,6%), Павлодар вилояти (0,2%) ва Ғарбий Қозоғистон вилоятида (0,1%).

Май ойида энг кўп қимматлашган сабзавот ва мевалар: пиёз (13,3%, бир килограмми 117,3 тг) ва сабзи (11,8%, килограмми 128,8 тг), шунингдек олма (8,9 фоиз, 1 килограмми 516,5 тг) бўлди.
Сўнгги хабарлар