Бир ойда Қозоғистонда қанча автомобил рўйхатдан ўтказилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январь ойида Қозоғистонда 100 мингдан зиёд автомобил рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «ҚазАутоПром» автомобилсозлик корхоналари иттифоқидан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳисобот даврида маъмурий полиция томонидан 118 592 та транспорт воситасини рўйхатдан ўтказди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўпдир. Уларнинг 107 171 таси бир неча марта рўйхатдан ўтган, яъни бир кишидан бошқасига ўтказилган транспорт воситалари тоифасида бўлган. Бу ўтган йилга нисбатан 3,3 фоизга ўсди. Биринчи марта рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони 11 421 тага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 62 фоизга юқори.

2020 йил декабрь билан таққослаганда, жорий йилнинг январь ойида рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони 18,2 фоизга кам», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар