Бир нечта давлатлар Қозоғистонга парвозларни қайта очишни таклиф қилишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бир нечта давлатлар Қозоғистонга парвозларни тиклашни таклиф қилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Малайзия, Польша, Венгрия, Қирғизистон, Чехия, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан Қозоғистон билан ҳаво алоқасини фаоллаштириш бўйича таклифлар мавжуд», - дейилади хабарда.

Қозоғистон бошқа мамлакатларга ҳаво қатновини тартибга солишни ҳам таклиф қилди. Хусусан, ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қозоғистон авиакомпанияларининг илтимосига биноан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан парвозларни қайта тиклаш масаласини кўтарган. Шундай қилиб, комиссия мажлисининг 2020 йил 3 сентябрдаги баённомасига мувофиқ, 10 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонга (1та рейс), Қирғизистонга (2та рейсга) санитария талабларига риоя қилган ҳолда парвозларни тиклаш ва Тожикистонга парвозларни тиклаш бўйича иш олиб бориш топширилди.

«Қозоғистон авиакомпаниялари ҳам Россияга парвозларни амалга оширмоқчи. Шу муносабат билан, 2020 йил 12 августда вазирлик Россия Федерацияси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари А.В. Нерадькога икки мамлакат ўртасидаги парвозларни тиклашга ва Қозоғистон авиакомпанияларига рухсатнома беришга тайёрлиги тўғрисида хат юборилди. Бироқ, шу кунгача Россиядан жавоб олинмади», - дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар