Бир қатор қурилиш материаллари импортини 100% маҳаллий маҳсулотларга алмаштирамиз – вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда айрим қурилиш материаллари импортини 100 фоиз маҳаллий маҳсулотларга алмаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 24 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу чора импортни 890 млн. АҚШ доллари ва экспорт ҳажмини 206 млн. АҚШ долларига ошириш имконини беради. Шунингдек, керамик плиткалар, автоклавланган газ блоклари, иссиқлик изоляцион материаллар, сэндвич-панеллар каби қурилиш материаллари импортини 100 фоизга алмаштириш режалаштирилган», - деди Қайрбек Ўскенбаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, саноат лойиҳаларини амалга ошириш нафақат импорт ўрнини босади, балки янги иш ўринларини ҳам яратади.

«Мамлакатда 131 та саноат лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Бу 38 минг иш ўрни, шунингдек, 4 млрд. АҚШ доллари импорт ва нохомашё экспортини 9 млрд. АҚШ долларига ошириш имконини беради. Қурилиш материалларидан ташқари, бир қатор кимё саноатининг импортини тўлиқ маҳаллий маҳсулотлар билан алмаштириш кўзда тутилган», - деди Қ. Ўскенбаев.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар