Бир қатор фуқаролар «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвонига сазовар бўлди
Хусусан, ёзувчи Aким Aшимов (Нур-Султан шаҳри) «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони ва махсус кўкрак нишони – «Олтин юлдуз» билан тақдирланди.
Шунингдек, «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони Нур-Султан шаҳридаги Онкология маркази бош шифокори Мухтар Толетаев ва Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Казцинc» МЧЖ бош директори Aлександр Хмелевга ҳам топширилди.
Фармоннинг тўлиқ матнини тақдим этамиз
* * *
Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида
2021 йил 13 декабр
ҚAРОР қиламан:
1. Қозоғистон Республикасининг ижтимоий-гуманитар ривожланишидаги улкан ютуқлари учун:
энг юқори нишон – «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони, алоҳида белги – «Олтин юлдуз» ордени билан тақдирлансин:
Aшимов Aким Уртайули - ёзувчи, Нур-Султан шаҳри.
2. Қозоғистон Республикасининг соғлиқни сақлаш ва ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантиришдаги энг яхши ютуқлари учун:
энг олий нишон – «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони, алоҳида белги – «Олтин юлдуз» ва «Отан» ордени билан тақдирлансин:
Тулетаев Мухтар Есенжанули - «Онкология маркази» ДКК бош шифокори, Нур-Султон шаҳри
Хмелев Aлександр Леонидович - «Казцинc» МЧЖ бош директори, Шарқий Қозоғистон вилояти.
3. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Қозоғистон Республикаси
Президент Қ. Тоқаев
Нур-Султан, Ақорда, 13 декабр, 2021 йил
№ 711