Бир қатор Европа мамлакатларида локдаун эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европанинг бир қатор давлатларида, хусусан, Франция, Польша ва Украинада карантин чоралари кучайтирилди, деб хабар беради Kazinform Еuronewsга асосланиб.

Франциянинг Париж ҳудудида ва мамлакатнинг шимоли-шарқий ва жануби-шарқий департаментларида янги санитария чекловлари кучга кирди. Бир йил олдин Францияда кучга кирган ўзини изоляция қилиш режимидан фарқлироқ, бу сафар французларга кўчага чиқиш ва уйдан 10 километр узоқликда пиёда юришга изоҳ бермасдан рухсат берилган, аммо гуруҳларга йиғилиш қатъиян ман этилади.

Шанба куни Польшада уч ҳафталик локдаун бошланди. Фақат февраль ойида мамлакатдаги музейлар, кинотеатрлар ва меҳмонхоналар қайта иш бошлади. Бироқ, чеклов чораларини юмшатиш бир ойдан кўпроқ давом этмади. Германия аллақачон Польша билан чегара назорати кучайтирганини эълон қилди.

Украинада қаттиқ карантин чекловлари Киев, Львов ва Винница ҳукумати томонидан киритилган. Ўтган ҳафта мамлакатда коронавирус инфекциясининг кескин ўсиши аниқланди.


Сўнгги хабарлар