+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Бир қатор давлатлар раҳбарлари Қозоғистон Президентини туғилган куни билан табриклади

17 Май 21:39
Баҳам кўринг:
Бир қатор давлатлар раҳбарлари Қозоғистон Президентини туғилган куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевни чет давлатлар раҳбарлари, парламент спикерлари, бош вазирлари ва хорижий давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар, тижорат муассасалари, ижодий ва илмий зиёлилар раҳбарлари таваллуд айёми билан табриклаб телеграммалар юборди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Президент «Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор» унвонини жорий этишни таклиф қилди Қозоғистонда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 180 млрд тенге тўлов берилган Қозоғистонда Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида тиббиёт ходимлари шарафига «Олтин юрак» монументи очилди

Россия Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, шунингдек, Россия Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти номига ХХР Раиси Си Цзиньпин, Италия Президенти Серджо Маттарелла, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Украина Президенти Владимир Зеленский, Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин, Татаристон Президенти Рустам Минниханов, МДҲ Ижроия Қўмитаси Раиси - Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Ҳайъати Раиси Михаил Мясникович, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Станислав Зась, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳади Сулаймонпур, БМТнинг Женевадаги штаб-квартираси бош котиби Татьяна Валовая ва бошқалар табрик телеграммаларини юборишди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив