Бибисара Асаубаева Ҳиндистондаги турнирда тўртинчи бор ғолиб чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон шахматчиси Бибисара Асаубаева Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилаётган Гран-при турнирининг учинчи босқичида тўртинчи ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу ғалабадан сўнг у яна турнир жадвалига қайтди.

Мусобақанинг олтинчи босқичида Бибисара Асаубаева россиялик таниқли шахматчи Полина Шуваловадан устун келди. Бу - қозоғистонлик спортчининг мазкур турнирдаги тўртинчи ғалабаси бўлди. Шу тариқа, у 4 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бораётган Чжу Цзиньэрга етиб олди. Хитойлик шахматчи ҳозирча бирорта очко йўқотгани йўқ.

Бугун, 1 апрель куни Бибисара Асаубаева ҳиндистонлик тажрибали шахматчи Хампи Конеру билан куч синашади.

Ушбу турнирда Бибисара Асаубаева бир марта ютқазиб, россиялик Александра Горячкинага имкониятни бой берди. Нино Бациашвили (Грузия), Рамешбабу Вайшали ва Ҳарика Дроновалли (иккаласи – Ҳиндистон) рақибларидан устун келди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: facebook.com/kazchesskz


Сўнгги хабарлар