Бибисара Асаубаева аёллар ўртасида тезкор шахмат чемпионатига йўлланма олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоқ шахматчиси, аёллар ўртасидаги халқаро гроссмейстер Бибисара Асаубаева тезкор шахматдан аёллар чемпионатига (Women's Speed Chess Championship) йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.

Тезкор шахматдан Жаҳон чемпионати – барча кучлилар иштирок этадиган ва онлайн форматда ўтадиган бу йилдаги энг асосий мусобақа.

28 майда бошланган саралаш босқичи 6 июнгача давом этади. Асосий мусабақа эса 10 июнда бошланиб, 3 июнда якунланади. Чемпионатнинг жамғарма фонди 66 000 долларини ташкил этади.

IM Бибисара Асаубаева учинчи имкониятида йўлланмага эга бўлди. У олдинги чемпионатларда pley-off босқичидан ўта олмаган.

Ҳар бир саралаш босқичи 21 раундлик Швейцария тизимидан иборат(вақт назорати 1+1) ва 8 та ғолиб ўртасидаги нокаутдан ташкил топган. Бугун, 3 июнь куни навбатдаги саралаш босқичи бошланади.


Эслатиб ўтамиз, чемпионат 16 нафар шахматчи ўртасида бўлиб ўтади. Эрта йўлланма олган 8 нафар шахматчи махсус таклиф қилинган 8 нафар шахматчи билан учрашади.

Таклиф этилганлар: GM Хампи Конеру (Ҳиндистон), GM Александра Костенюк (Россия), GM Антоанета Стефанова (Болгария), GM Анна Музичук (Украина), GM Ирина Круш (АҚШ), GM Катерина Лагно (Россия), GM Лэй Тинцзе (Хитой).

Мухлислар ФИДЕ аёллар чемпионатини Chess.com/TV ва Twitch Chess.com каналида мутахассисларнинг шарҳлари билан томоша қилишлари мумкин. IDE Chess.com аёллар чемпионати тўлиқ жадвалини қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Сўнгги хабарлар