«Бейнеу-Жанаўзен» газ қувурининг қурилиши 770 минг нафар Манғистау аҳолисини «зангори ёқилғи» билан таъминлайди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондаги «Бейнеу-Жанаўзен» газ қувурининг қурилиши 770 минг нафар Манғистау аҳолисини «зангори ёқилғи» билан таъминлайди. Бу ҳақда Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ақтау шаҳри «Жанаўзен-Ақтау» газ қувури орқали «зангори ёқилғи» билан таъминланади. Бу ҳажм етарли эмас. Биз режалаштирган яна бир газ қувурини қуришимиз керак. ҚР Ҳукумати ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 31 миллиард тенге ажратди. Бу тадбиркорлар учун янги қурилаётган ҳудудлар аҳолисига коммунал хизматлар кўрсатиш учун қўшимча газ ҳажмини таъминлаш имконини беради», – деди вилоят раҳбари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, жорий йилда «Ақтау» энергетика хаби доирасида қурилган биноларни газ билан таъминлаш учун 52 километрлик қувур ётқизилади. Лойиҳанинг қиймати 10,5 миллиард тенге.

«Лойиҳа ушбу ҳизматни доимий равишда олиш имкониятини беради ва биз уни йил охирида фойдаланишга топширамиз. «Бейнеу-Жанаўзен» газ қувурининг узунлиги 308 километрни ташкил этади. Газ қувурининг қиймати 180 млрд теңге. «Қазақгаз» миллий компанияси Энергетика вазирлиги ва Ҳукумат кўмагида ўз маблағларига сармоя киритяпти. Бу газ қувури бутун минтақани, жумладан Бейнеуни ҳам газ билан қамраб олади. Яъни, Бейнеу аҳолисини ҳисобга олмаганда, 770 минг киши яшайдиган аҳоли пунктларини», – деди Нурлан Ноғаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар