Беш ойда Қозоғистонда машинасозлик ўсиши 18,5 фоизни ташкил қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин машинасозликни ривожлантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг беш ойи якунларига кўра, иқтисодий инқирозга қарамай, машинасозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 535 миллиард тангани ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 18,5 фоизга кўпдир. Бугунги кунда бизда машинасозлик соҳасида 3000 га яқин корхоналар мавжуд бўлиб, улар турли хил маҳсулотларни – эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришдан юқори аниқликдаги ускуналарни йиғишгача бўлган технологияларни ўзлаштирдилар. Шу тарзда, у иқтисодиётнинг нефть-газ, металлургия ва қишлоқ хўжалиги саноати каби муҳим тармоқларининг эҳтиёжларини қондиради», - деди Бош вазир бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир ўтган йили нефть ва газ саноатида 63,7 миллиард тангалик маҳсулот ишлаб чиқарилганини таъкидлади. Жорий йилнинг 4 ойи давомида бу кўрсаткич 21 миллиард тангани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўп.

«Нефт-газ саноатининг салоҳияти жуда катта ва тўлиқ амалга оширилмаган. Бу борадаги ишларни фаоллаштириш керак. Шунинг учун биз ушбу соҳага зарур ускуналарни ишлаб чиқариш учун хорижий шериклар ва компанияларни жалб қилишимиз керак. Шу муносабат билан мен Энергетика ва Индустрия вазирликларига тегишли таклифларни киритишни топшираман», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар