Беш ойда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 4,6 фоизгача тезлашди
14 Июнь 11:27

Беш ойда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 4,6 фоизгача тезлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда иқтисодий ўсиш 5 ой ичида 4,6 фоизгача тезлашди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-май ойларида Қозоғистонда иқтисодий ўсиш 4,6 фоизгача тезлашди. Ҳисобот даврида реал секторда барқарор суръат кузатилмоқда, хизмат кўрсатиш соҳасида жадал ўсиш, экспорт ҳажмининг юқори ўсиши кузатилмоқда. Реал секторда ўсиш 4,8 фоизни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги 3,9 фоизгача ўсди», — деди вазир.

Унга кўра, соҳалар ўртасида савдо, қурилиш, транспорт ва омборхона, ахборот-коммуникация, қайта ишлаш, тоғ-кон саноати, сув таъминоти ва қишлоқ хўжалигида ижобий ўсиш кузатилмоқда.

«Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиш суръати 2,5 фоизни ташкил этди. Таълимга – 71,7, давлат бошқаруви ва ижтимоий таъминотга – 55,1, фан ва техникага – 35,9, соғлиқни сақлашга – 27,8, кўчмас мулкка – 20,4, савдога – 13,9, қурилишга киритилган инвестициялар ҳажми 10,7 фоизга ошган. Минтақалар орасида энг юқори кўрсаткичлар Чимкент ва Алмати шаҳарларида, шунингдек, Ақмола вилоятида кузатилмоқда», — деди Алибек Қуантиров.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат 2022 йил январ-май ойларидаги Қозоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва республика бюджети ижросини кўриб чиқмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив