+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Беш ой ичида Қозоғистонда 33 мингдан ортиқ уй-жой қурилди

18 Июнь 18:35
Баҳам кўринг:
Беш ой ичида Қозоғистонда 33 мингдан ортиқ уй-жой қурилди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Нұрлы жер» 2020-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастури доирасида республикада умумий майдони 4,1 миллион квадрат метр ёки 33 479 та уй-жой қурилди, шундан 14 209 таси якка тартибдаги уйлар, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Алмати вилоятида ҳомийлар беш болали ёлғиз онага уй туҳфа қилишди Олтин нархи 10 фоиз қимматлашди Туркистонлик тадбиркор 5 фарзандли оилага уй совға қилди

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, уй-жой қурилиши учун барча уй-жойларни молиялаштириш манбаларидан 525,4 миллиард танга инвестиция ажратилган бўлиб, бу ўтган йил шу даврига нисбатан 120,6 фоиз кўпроқдир.

Уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши ўтган йилга нисбатан 9 та ҳудудда кўпайган. Туркистон вилояти (131,2%), Қарағанди вилояти (124,9%), Шарқий Қозоғистон вилояти (114,3%), Ғарбий Қозоғистон вилояти (111,9%), Жамбил вилояти (108,7%), Шимолий Қозоғистон вилояти (108 %), Қостанай вилояти (107,9%).

Маҳаллий ижроия органларининг маълумотларига кўра, кўрилаётган даврда умумий майдони 28 минг квадрат метр ижара уйи ёки 507 та квартира фойдаланишга топширилган.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив