Беш кундан бери Қозоғистонда доллар арзонлашмоқда

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасида (KASE) ўтказилган савдолар якунига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан қиймати бугун яна пасайди, дея хабар беради Kazinform биржа маълумотларига таяниб.

Савдо маълумотларига кўра, 8 октябрь оқшоми билан таққослаганда долларнинг курси 0,93 тенгега пасайиб, 1 АҚШ доллари қиймати 427,37 тенгени ташкил этди.

ҚР Миллий банкининг 8 октябрдаги расмий курси бўйича, 1 АҚШ доллари - 428,31 тенге.

Доллар курси Қозоғистонда сўнгги беш кунда пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда.

Сўнгги хабарлар