Берлинда «Яшил Марказий Осиё» лойиҳаси бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича стратегияси доирасида Германия ташаббуси билан қўлга олинган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича «Яшил Марказий Осиё» лойиҳаси тақдимот маросимида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирда, шунингдек, ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Жозеп Боррелл, Туркманистон Вице-премьери – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сироджиддин Мухриддин, Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирваис Наб ва халқаро ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари иштирок этди.



Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас лойиҳа кучайтирилган трансчегаравий ҳамкорлик орқали сув ресурсларини бошқаришга кўмаклашиш бўйича кўп йиллик «Марказий Осиё учун сув ташаббусининг» («Берлин жараёни») давоми эканлигини таъкидлади.

Вазир М.Тилеуберди Германия томонига ушбу ташаббус учун миннатдорчилик билдириб, унинг Марказий Осиё учун ўта муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон Ҳукумати олдида «яшил иқтисодиётни» ривожлантириш бўйича худди шундай вазифа турганлиги боис, немис тажрибаси бизда катта қизиқиш уйғотади. Юртимизнинг халқаро миқёсда олиб чиққан ташаббуслари Қозоғистоннинг иқтисодиётни экологиялаштириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитга таъсирни камайтириш тарафдори эканлигидан далолат беради», - деди Қозоғистон ТИВ раҳбари.



Марказий Осиё давлатлари вакиллари минтақа Германия ҳамда ЕИ тузилмалари билан экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, яшил иқтисодиёт элементларини жорий қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Конференция чкунида расмий делегациялар раҳбарлари аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга асос бўлувчи Бирлашган декларацияни имзолади.



Сўнгги хабарлар