Бепул саёҳат қилиш имкониятидан фойдаланган болалар кўпинча Ақтау, Алмати ва Туркистонни танлайдилар

None
ASTANА. Кazinform – 2022 йилдан бошлаб Қозоғистонда Kids go Free дастури амалга оширилмоыда. Шу туфайли болаларга мамлакат ичида бепул парвоз қилиш имконияти яратилди, деб хабар беради Кazinform.

Ўтган йили ёш сайёҳлар ва уларнинг ота-оналари орасида талаб юқори бўлган учта йщналиш бўлди: Ақтау, Алмати ва Туркистон шаҳарлари.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, амалга оширилган барча турларнинг 50 фоиздан ортиғи Манғистау вилоятига тўғри келади.

Дастурга кўра, ўтган йили самолёт чипталари 76 миллион тенгега субсидияланган.

«Ақтау – Қозоғистоннинг энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири ва машҳур оилавий дам олиш маскани. Ўтган йили 700 га яқин оила 1500 нафар болага Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларини бепул кўриш имконини берувчи Kids go Free дастуридан фойдаланган. Жорий йилда камида 2000 бола ва 1000 оилани қамраб олиш мақсад қилинган. Шу мақсадда туроператорларга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди, – дейди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги расмий вакили Мўлдир Абдуалиева.


Сўнгги хабарлар