Беларусь ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза тайёрлади

None
None
TASHKENT. TASS - Kazinform – Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза тайёрлади. Бу ҳақда сешанба куни Россия президентининг ШҲТ бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«8 куни мен Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи билан маслаҳатлашув ўтказдим. У Беларусь томони тез орада ШҲТга аъзоликка қабул қилишни сўршини ва ташкилотга аъзо бўлиш тўғрисида президентга тавсиянома тайёрланганини маълум қилди. Унга кўра, баёнот идоралараро форматда ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган», — деди Бахтиёр Ҳакимов Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши йиғилишида.


Сўнгги хабарлар