Беларусь 1 январдан бошлаб санкцияларга жавобан бир қатор товарларга озиқ-овқат эмбаргосини жорий қилади
Импортни тақиқлаш Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар, Aмерика Қўшма Штатлари, Канада, Норвегия, Aлбания, Исландия, Шимолий Македония, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Черногория, Швейцариянинг бир қатор товарларига тааллуқлидир.
Тақиқланган товарлар рўйхатига қорамол гўшти, чўчқа гўшти, бир қатор қўшимча маҳсулотлар, тузланган гўшт, шўр, қуритилган ёки дудланган гўшт, гўштдан тайёрланган озиқ-овқат уни, сут ва сут маҳсулотлари (баъзи истиснолардан ташқари), сабзавотлар киради. Экиш учун мўлжалланган мевалар ва ёнғоқлар, чўчқа ёғи ва парранда ёғи, қорамол, қўй ёки ечки ёғи, лярд-стеарин ва бошқа ҳайвон ёғлари, колбаса ва шунга ўхшаш маҳсулотлар, қандолат маҳсулотлари, туз ва бошқа маҳсулотлар бундан мустасно.
Шу билан бирга, истеъмол бозорида мувозанатни таъминлаш, шу жумладан, уни мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Импорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва савдо тармоқлари Белорусьда ишлаб чиқарилмайдиган товарларни дўст давлатлар етказиб бериш билан алмаштиришга қаратилган.