Бельгияликлар тошқин қурбонлари учун ёрдам тадбирларини уюштирди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Брюсселда жамоат фаоллари шу ҳафта содир бўлган тошқин қурбонларига ёрдам бериш учун бир нечта ташаббусларни бошладилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

17 июл кунги маълумотларга кўра, тошқин туфайли Бельгияда 19 киши ҳалок бўлган. Бироқ, Валония ОАВ маълумотларига кўра, бу рақам ўсиши мумкин, чунки яна 19 нафар фуқаро бедарак йўқолган. Мамлакат бўйлаб юзлаб одамлар уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишди, минглаб мулкларга зарар етказилди. Бошқа ҳудудлар билан таққослаганда тошқиндан қаттиқ зарар кўрмаган Брюсселда ҳамжиҳатлик ҳаракатлари бошланиб, одамлар тошқин қурбонлари учун кийим-кечак, пул ва бошқа керакли нарсаларни йиғмоқда.

Бельгия пойтахтининг деярли барча маҳаллий муниципалитетларида хайрия пунктлари ташкил этилган. Жабрланганларга ёрдам бериш учун Бельгиянинг турли хил спорт клублари ва мухлислик жамиятлари жалб қилинган.

Бельгия ва Франциянинг бошқа ҳудудларидаги кўплаб расмийлар, шунингдек, Бельгиянинг энг кўп зарар кўрган ҳудудларига ёрдам бериш учун ўзларининг фуқаро мудофааси кучларини юборишга қарор қилишди.

Аввал хабар қилинганидек, «Бернд» циклони туфайли Бельгия ва Германиянинг айрим қисмларига кучли ёмғир ёғди. Бельгия 20 июл куни тошқин қурбонлари учун умуммиллий мотам эълон қилди.

Германияда Мудофаа вазирлиги мамлакат ғарбидаги тошқинлар сабабли ҳарбий офат режимини жорий қилди. Тошқин натижасида юздан зиёд одам ҳалок бўлганлиги аллақачон тасдиқланган. Яна мингга яқин киши бедарак йўқолган деб хабар қилинмоқда.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар