Бельгияда вакцинация сертификати доирасининг кенгайиши коронавирусга қарши эмланмоқчи бўлганлар сонини кўпайтирди

Фото: None
BRUSSELS. Kazinform - Бельгиянинг Валлониясида COVID-19 га қарши эмланишни истаганлар сони беш баробар ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

23 сентябр куни Валлония Ҳукумати эмлаш сертификати доирасини кенгайтиришга қарор қилди. Қарор эълон қилинганидан кейин атиги 24 соат ичида эмлаш марказларига 4000 та мижоз учрашув тайинлади, бундан аввалги ўртача кўрсаткич кунига 800 га яқин эмлаш эди.

Октябр ойининг ўрталаридан бошлаб сертификат эгалари минтақадаги барлар, тунги клублар ва тиббий марказлар каби жамоат жойларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, ҳужжат эгалари фитнес марказлари ва спорт залларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Сертификатда резидентнинг эмланиши, яқинда юқтирган касаллиги ва антитана даражаси ёки ПЗР-тести натижалари ҳақида маълумотлар бўлади.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, бу чоралар бино ичидаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳали эмланмаганларни ишонтиришга қаратилган.

Бельгия Соғлиқни сақлаш институти Sciensano маълумотларига кўра, Брюссельда биринчи компонент билан эмланганлар сони ҳозирда аҳолининг 54 фоизини ташкил қилади, Фландрияда - 80 ва Валлонияда- 69 фоиздир.

18 ёшдан ошган кишиларнинг икки компонент бўйича эмланиш даражаси Фландрияда - 91, Валлонияда - 79 ва Брюссельда атиги 64 фоизни ташкил қилади.

Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар