+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Бельгияда вакцинация сертификати доирасининг кенгайиши коронавирусга қарши эмланмоқчи  бўлганлар сонини кўпайтирди

27 Сентябрь 10:33
Баҳам кўринг:
Бельгияда вакцинация сертификати доирасининг кенгайиши коронавирусга қарши эмланмоқчи  бўлганлар сонини кўпайтирди

BRUSSELS. Kazinform - Бельгиянинг Валлониясида COVID-19 га қарши эмланишни истаганлар сони беш баробар ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Грузияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди Қозоғистонликлар қандай қилиб қайта эмланади МДҲда эмлаш паспортларини ўзаро тан олишни тезлаштиришни таклиф қиламан - Қозоғистон Президенти

23 сентябр куни Валлония Ҳукумати эмлаш сертификати доирасини кенгайтиришга қарор қилди. Қарор эълон қилинганидан кейин атиги 24 соат ичида эмлаш марказларига 4000 та мижоз учрашув тайинлади, бундан аввалги ўртача кўрсаткич кунига 800 га яқин эмлаш эди.

Октябр ойининг ўрталаридан бошлаб сертификат эгалари минтақадаги барлар, тунги клублар ва тиббий марказлар каби жамоат жойларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, ҳужжат эгалари фитнес марказлари ва спорт залларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Сертификатда резидентнинг эмланиши, яқинда юқтирган касаллиги ва антитана даражаси ёки ПЗР-тести натижалари ҳақида маълумотлар бўлади.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, бу чоралар бино ичидаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳали эмланмаганларни ишонтиришга қаратилган.

Бельгия Соғлиқни сақлаш институти Sciensano маълумотларига кўра, Брюссельда биринчи компонент билан эмланганлар сони ҳозирда аҳолининг 54 фоизини ташкил қилади, Фландрияда - 80 ва Валлонияда- 69 фоиздир.

18 ёшдан ошган кишиларнинг икки компонент бўйича эмланиш даражаси Фландрияда - 91, Валлонияда - 79 ва Брюссельда атиги 64 фоизни ташкил қилади.

Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив