Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

Бельгияда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига почта маркалари чиқарилди

18 Сентябрь 09:20

BRÚSSEL. Kazinform – Қозоғистоннинг Бельгиядаги Элчихонаси, мамлакатнинг Люксембургдаги Фахрий консуллиги ва «Evrasian Resources Group» компанияси Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига юбилей почта маркаларини чиқариш ташаббуси билан чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бельгия почта маркасида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги логотипи тасвирланган. Почта маркалари Элчихонанинг кундалик ёзишмаларида, шунингдек эсдалик совғаларида ишлатилади.

Бельгияда замонавий рақамли технологиялар ва электрон хизматлар ривожланганига қарамай, почта алоқаси мамлакат ҳаётида катта аҳамиятга эга.

Биринчи миллий почта маркалари 1849 йил 1 июлда Бельгия томонидан чиқарилган ва дунёдаги биринчи почта маркалари шахсий тўпламининг кўргазмаси 1852 йилда Қироллик пойтахти Брюссельда бўлиб ўтган.

Маркалар «Bpost» (Belgian Post Group) миллий почта компанияси кўмагида ишлаб чиқарилган. Биринчи юбилей нусхалари Европа Парламенти, Европа Комиссияси, шунингдек Бельгия Қироллигининг давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларига топширилди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар