Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бельгияда коронавирусга қарши эмлаш қайта тикланади

26 Июнь 11:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Бельгия ҳукумати COVID-19 инфекциясига чалинганлар сони ортиб бораётгани муносабати билан иммунитети заиф одамларни хавфли касалликка қарши эмлашга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бельгиялик мутахассисларнинг фикрича, заиф гуруҳлардаги одамлар коронавирусга қарши вакцинанинг тўртинчи дозасини олишлари керак. Айни пайтда мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Асосан, BA.4 ва BA.5 омикрон штаммлари ҳолатлари қайд этилмоқда.

Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ECDC) шу ҳафтада BA.4 ва BA.5 вариантлари бутун Европа Иттифоқида кучайиши, бу эса беморлар сонининг кескин ўсишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Оксфорд университети пандемия назорати лойиҳаси (OWID) маълумотларига кўра, бир қатор мамлакатларда, жумладан, Португалия, Германия, Франция, Греция, Австрия, Италия, Швейцария ва Испанияда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар