Бельгияда атом электр станцияси реактори минглаган носозлик туфайли ёпилди

Фото:
BRÚSSEL. Kazinform – Бельгия атом энергиясидан босқичма-босқич воз кечиш доирасида «Тианж» атом электр станциясининг иккинчи реакторини тўхтатди. Бир неча йил аввал Германиянинг Ахен шаҳри яқинида жойлашган Германиянинг Ахен шаҳри аҳолисини хавотирга солаётган реактор идишида ёриқлар топилган эди, дея хабар бермоқда Kazinform Deutsche Welle агентлигига таяниб.

1 феврал, чоршанбага ўтар кечаси 40 йиллик фаолиятдан сўнг Льеж провинсиясидаги «Тианж» атом электр станциясининг иккинчи реактори ёпилди. «Тианж» атом электр станцияси Германиянинг Ахен шаҳридан 60 километр узоқликда жойлашган.

Германия атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш, ядровий хавфсизлик ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазири Штеффи Лемке (Steffi Lemke) қўшни давлат қарорини олқиш билан қабул қилди. Лемке таъкидлаганидек, «Тианж-2» реакторининг ёпилиши «икки давлат аҳолиси учун хавфсизликнинг сезиларли даражада ошишини кафолатлайди».

Бир неча йил аввал электр стансиясининг иккинчи реакторида кўплаб ёриқлар ва минглаб нуқсонлар аниқланган эди. Бельгия ҳукумати «Тианж-2» нинг ишлаши хавфли эмаслигига ишонтирди. Лекин, ёриқлар ҳақидаги маълумотларнинг эълон қилиниши нафақат бельгияликлар, балки қўшни Голландия ва Германия томонидан ҳам реакторни ёпишни талаб қилишга, норозилик ва суд жараёнлари тўлқинига сабаб бўлди. Радиацион авария содир бўлган тақдирда, химояланиш мақсадида ҳукумат Ахен аҳолисига таркибида йод моддаси бўлган препаратларни тарқатди.

2022 йил сентабр ойи охирида Антверпен яқинидаги Бельгиянинг «Дул» атом электр станцяси реакторларидан бири худди шундай конструкцияга эга эди.

«Дул» ва «Тианж» атом электр станцияларидаги реакторларнинг ишдан чиқарилиши Белгиянинг ядровий энергиядан воз кечиш дастурининг бир қисмидир. Сабаби, 2003 йилда бу давлатда қонун қабул қилинган, унга кўра, мамлакат 2025 йилгача барча атом электр стансияларини бутунлай ёпиши керак.

Фото: Christoph Hardt/ Picture Alliance


Сўнгги хабарлар