Бельгияда 6 одамда маймун чечаги аниқданди

Фото: None
BRUSSELS. Kazinform – Сешанба куни Бельгияда маймун чечаги вирусини юқтиришнинг олтита ҳолати тасдиқланди ва яна бир одам ПЗР тексти натижаларини кутмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

22 май куни Бельгияда 4 та ҳолат қайд этилганди. Касалланганларнинг барчаси шу ой бошида Антверпендаги фестивалда қатнашган.

Бельгия Федерал соғлиқни сақлаш агентлиги Sciensano эпидемиологик вазият диққат билан кузатилаётганини маълум қилди. Бунинг сабаби, Рискларни баҳолаш гуруҳи (RAG) шубҳали ҳолатлар ва тасдиқланган маълумотлар бўйича тавсиялар устида ишламоқда.

Sciensano расмий сайтида соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари учун қўшимча маълумотларни тақдим этади.

Вирус ташхиси қўйилган беморлар 21 кун давомида изоляция қилиниши керак.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, маймун чечаги Covid-19 дан бир оз фарқ қилгани учун вирус тарқалиши пандемияга айланиб кетиши даргумон.

Муаллиф: Еркежан Смағул

Сўнгги хабарлар