Бельгия ва Люксембург туроператорларига Қозоғистоннинг туризм соҳасидаги салоҳияти тақдим этилди

Фото:
BRUSSELS. Kazinform - Қозоғистоннинг Бельгиядаги Элчихонаси душанба куни «Қазақ Туризм» миллий акциядорлик жамияти билан биргаликда Бельгия ва Люксембург сайёҳлик компаниялари иштирокида гибрид форматда «давра суҳбати» ўтказди, деб хабар беради Кazinforn мухбири.

Тадбир давомида «Қазақ Туризм» вакиллари ва Қозоғистоннинг йирик туристик операторлари мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида онлайн тарзда сўзлаб бердилар, машҳур сайёҳлик йўналишлари ва Ғарбий Европа мижозлари учун энг жозибадор ечимларни тақдим этдилар.

Ўз навбатида, Бельгия ва Люксембург сайёҳлик компаниялари вакиллари бўлган тадбир иштирокчилари Қозоғистоннинг Брюсселдаги Элчихонасида йиғилишди. Давра суҳбатида хорижлик вакиллар Қозоғистоннинг туроператорлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга юқори қизиқиш билдиришди.

Шунингдек, тадбир меҳмонлари Қозоғистоннинг энг машҳур сайёҳлик йўналишлари ҳақидаги кўргазма билан танишиш, миллий ошхона таомларидан татиб кўриш имконига эга бўлдилар. Бельгия ва Люксембург туроператорларига Қозоғистон туризми ҳақида тематик видеоматериаллар тақдим этилди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбаев

Сўнгги хабарлар