Бельгия футбол жамоасига бош мураббий тайинланди

None
ASTANА. Kazinform – Футбол бўйича Бельгия терма жамоасига бош мураббий тайинланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу лавозимга германиялик мутахассис Доменико Тедеско келди. У 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш ва финал босқичи тугагунига қадар кўрсатилган хизматни бажариши мумкин. Агар у юқори натижаларга эришса, терма жамоани 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлаши мумкин.

Доменико Тедеско 1985 йилда туғилган. Германия чемпионатида қуйи лига жамоаларида ўйнаган. 2008 йилда у мураббийликка юзланиб, кўплаб немис клубларида ишлаган.

2019-2021 йилларда Россиянинг «Спартак» (Москва) клубида ишлаган, 2021-2022 йилларда Германиянинг «РБ Лейпциг» клубини бошқарган.

Бельгия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида F гуруҳида иштирок этади.

Бунгача 2016-2022 йилларда Бельгия терма жамоасида ишлаган Роберто Мартинес Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина бошчилигидаги тўртта давлат ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар