Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бельгия барча субъектлар электрон тўлов терминалларига эга бўлишини талаб қилувчи қонунни қабул қилди

2 Июль 15:40

BRUSSELS. Кazinform - Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб электрон тўлов воситалари Бельгиянинг ҳамма жойида бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Хусусий сотувчилар, давлат идоралари, мутахассислар (шифокорлар, стоматологлар ва ҳуқуқшунослар), иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган уюшмалар, клублар камида битта электрон тўлов воситасини таклиф қилишлари керак.

Бу чора Бельгия федерал парламенти депутатлари томонидан жорий йилнинг март ойида қабул қилинган қонун лойиҳасида кўриб чиқилди.

Савдогарлар ўз мижозларига қайси тўлов усулини таклиф қилишни танлашади. Нақд пулда ҳам тўлаш мумкин. Бу таклифлар солиқ фирибгарлигига қарши кураш режасининг бир қисмидир.

Давлат органи вакилларининг фикрича, мижозлар электрон воситалар орқали қанча кўп тўлов қилса, даромадни яшириш шунчалик мумкин эмас.

Фото: Joe Raedle/Getty Images

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар