Бельгия аҳолисини CОVID-19 га қарши қайта эмлаш сентябр ойида бошланади

None
None
BRUSSELS. Кazinform – 12 сентабрдан Бельгиянинг Фламанд ҳудуди аҳолисини CОVID-19га қарши ревакцинация қилиш бошланади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бельгиянинг «Nieuwsblad» газетаси хабарига кўра, келаси ҳафта бошидан аҳолига биринчи таклифномалар юборила бошлайди.

Қайта эмлаш учун биринчи навбатда 65 ёшдан ошганлар, иммунитети заиф беморлар ва тиббиёт ходимлари таклиф этилади. Кейинчалик, аҳолининг қолган қисми ёшнинг камайиши тартибида таклиф қилинади. Худди шундай, пандемия бошланганда Европа Иттифоқи мамлакатларида CОVID-19 га қарши эмлаш ташкил этилган.

1 ноябрга қадар Фламанд ҳудудиининг 18 ёшдан ошган барча аҳолиси эмлаш имкониятига эга бўлиши керак. Шу тариқа, Бельгиянинг 4,5 миллион аҳолисидан 1,8 миллионга яқини сентябр ойида «бустер» вакцина олиши мумкин бўлади.

Маҳаллий матбуотнинг таъкидлашича, жорий қайта эмлаш кампанияси вояга етмаганларни қамраб олмайди.

«Бельгия ҳукумати ҳали ҳам ушбу масала бўйича кейинги илмий тадқиқотларни кутмоқда. Ҳатто ҳеч қачон эмланмаганлар ҳам таклифнома олмайдилар», - дейди эмлаш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Дирк Рамакерс.

Бундан ташқари, Бельгия соғлиқни сақлаш идоралари иккита эмлаш ўртасида уч ойлик интервал бўлиши кераклигини ҳисобга олади. Масалан, 15 июл куни «бустер» вакцина олган аҳоли 15 октябрдан бошлаб яна кузги «бустер»га таклиф қилинади.

Шунингдек, Бельгияда Pfizer ва Моderna компанияларининг янги вакциналаридан фойдаланиш мумкинлиги хабар қилинган. Чунки улар Омикрон BА1 га мослашган.

Бироқ, Европа дорилар агентлиги (ЕМА) ҳали препаратни тасдиқламади. ЕИ органининг тегишли қарори сентябр ойи бошида кутилмоқда.

Агар янгиланган вакциналарни етказиб бериш ва тарқатиш бир ҳафтадан икки ҳафтагача давом этса, янги дори воситалари билан эмлаш кампаниясини бошлаш мумкин. Тасдиқлаш Европа дори агентлиги томонидан кечиктирилса, Бельгия Pfizer ва Моderna компанияларининг мавжуд вакциналаридан фойдаланади.

Фото: diabetesdaily.cоm

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар