«Байтерек» холдингининг аграр соҳани ривожлантириш йўналишида амалга ошираётган ишлари муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Байтерек» миллий бошқарув холдинги жамоат кенгаши агросаноат мажмуасини ривожлантиришга йўналтирилган шўъба ташкилотларнинг фаолиятини кўриб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари дастлаб «Байтерек» миллий бошқарув холдинги» акциядорлик жамиятининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасига ойдинлик киритди.

Шундан сўнг «Аграр кредит корпорацияси» акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида маълумот берилди. Корпорация бошқаруви раиси Алмат Аширбековнинг сўзларига кўра, 2022 йилда корпорация 330 млрд тенге миқдорида молиялаштирилади. Шунингдек, «Кең дала» дастури доирасида 140 млрд қўшимча ажратилган.

Жорий йилда «Аграр кредит корпорацияси»га барча хизматларини рақамлаштириш вазифаси юклатилган. Шунингдек, ички ахборот тизимларини ташқи тизимлар билан интеграция қилиш вазифаси қўйилган. Бундан ташқари, аграр суғурта кўламини кенгайтириш мақсадида қайта ташкил этилган учта янги ҳудудда филиаллар очиш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва таклиф этиш вазифаси юклатилди. Қишлоқ ипотека кредитларини жонлантириш учун 90 млрд тенге сарфлаш режалаштирилган.

«КазАгроФинанc» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Айдар Прашев ташкилот фаолияти ҳақида маълумот берди.


Унинг маълумотларига кўра, 2022 йил бошидан буён 147,7 млрд тенгега ускуналар сотиб олиш учун 6451 та ариза келиб тушган. Шундан 62 млрд тенге ёки 42 фоизи Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ускуналар сотиб олишга йўналтирилди.

Шунингдек, «Қозоғистонда ишлаб чиқарилган», «Экспресс-лизинг», «Мастер-лизинг» дастурларининг хусусиятлари ва афзалликларига тўхталиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида «Даму» тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти ҳақида маълумот тингланди.


Жамоатчилик кенгаши аъзолари деҳқон ва фермерларнинг таклиф ва шикоятларини билдиришди. Шулар қаторида «Байтерек» миллий бошқарув холдингига қарашли ташкилотларнинг турли ҳудудий бўлимларини бир бинога бирлаштириш таклифи билдирилди. Бу холдинг таркибига кирувчи ташкилотлар хизматига мурожаат этувчиларга турли манзилларга бормасдан, бир жойда хизмат олиш имконини беради.

«Хизматларимиз ҳақида фикр билдириш биз учун жуда муҳим. Ана шу фикр-мулоҳазалар механизмларидан бири эса жамоатчилик кенгаши йиғилишларидир. Ўтган йиғилишда давлат аграр сектори билан боғлиқ бўлган ёрдамчи ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот тинглаш таклифи билдирилди. Бугун ўша йиғилиш доирасида турли таклифлар билдирилди. Масалан, «Байтерек» холдинги шўъба корхоналарининг ҳудудий филиаллари бўлимларини бир жойда бирлаштириш таклифи анчадан бери муҳокама қилинмоқда. Бу йил бу борадаги ишлар аллақачон бошланган. Ишлар фаол олиб борилмоқда, – дейди «Байтерек» миллий бошқарув холдинг компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Адил Муҳамеджанов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар