+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 137 нафарга етди

6 Август 10:10
Баҳам кўринг:
Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 137 нафарга етди

BAIRÝT. Al JAZEERA - Kazinform – Байрутдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 137 кишига етди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Al Jazeera телеканалига асосланиб.

Телеканалнинг хабар қилишича, қурбонлар сони 5000 кишига етган. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.

Аввалроқ, 135 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Байрут денгиз портининг омборида ҳалокатли портлаш юз берган.

Ливан ИИВ маълумотларига кўра, олти йил олдин божхона хизматлари томонидан мусодара қилинган омборда сақланган 2,7 минг тоннадан ортиқ аммиакли селитра пайвандлаш пайтида ёниб кетган.

Портлаш ўнлаб уйлар ва машиналарни вайрон қилди. Пойтахтнинг кўплаб туманларида уйларнинг ойналари синган. 300 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолди.

Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив