Байрутдаги портлаш: Денгиз портининг 16 ходими ҳибсга олинди

Фото: None
AMMAN-BAIRÝT. Kazinform - Судья вазифасини бажарувчи, Ҳарбий суднинг ҳукумат комиссари Фади Акики пайшанба куни 137 киши ҳаётига зомин бўлган ва 5000 дан ортиқ одам жароҳат олган портлаш туфайли 16 киши, шу жумладан Байрут порти ходимлари ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳакида Kazinform мухбири Яқин Шарқдаги араб оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар беради.

«Бугунги кунга қадар, Байрут портининг директорлар кенгаши, божхона маъмурияти ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи, шунингдек №12 сонли омборлар ходимлари, 18дан ортиқ одам сўроқ қилинди. Ушбу омборда 2 750 тонна аммиак селитраси кабельлар ва бошқа тез ёнадиган материаллар билан бирга сақланган. Сўроқ қилинганлардан 16 нафари тергов якунига қадар қамоқда бўлади», - деди Ф.Акики.

Бундан ташқари, Ливан Марказий Банкининг (Banque du Liban) махсус Тергов комиссияси банк сирларини йўқ қилиш (ошкор қилиш) ва Байрут денгиз портининг етти ходимига тегишли ҳисоб рақамларини бевосита ёки билвосита тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарди. Улар орасида Божхона хизматининг амалдаги бош директори Хасан Қурайтам ва порт божхона директори Бадри Дахер бор. Ушбу буйруқлар тегишли суд буйруғига мувофиқ чиқарилган. Буни расмийлар ва Banque du Liban манбалари тасдиқлашди.

Муаллиф: Ризабек Жумажанов
Сўнгги хабарлар