+7 (701) 759 90 19
USD 385.55 EUR 426.57
RUB 6.05 CNY 54.77
Янгиликлар

Байрам арафасида пойтахтимизда 22 чақалоқ туғилди

1 Декабрь 12:20
Баҳам кўринг:
Байрам арафасида пойтахтимизда 22 чақалоқ туғилди

НУР-СУЛТОН. Kazinform – Нур-Султон шаҳрида 30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси 22 чақалоқ туғилди, дуб хабар беради Kazinform мухбири.

Байрам арафасида дунёга келган чақалоқларнинг оналарини шаҳар ҳокими ўринбосари Бақтияр Макен табриклади.

«Ажойиб байрам куни туғилган чақалоқларнинг умри узоқ бўлсин! Эл-юртига ҳалол меҳнат қилувчи азамат бўлиб вояга етсин. Биринчи Президент куни муносабати билан табриклаш учун махсус келдик», - деди Б. Макен.

Бахтли оналарга гўдакларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.

«Тунги 00:00дан бери бизнинг марказимизда 10 чақалоқ туғилди. Беш нафари ўғил бола, беш нафари қиз бола. Туғруқ жараёнларининг барчаси яхши якун топди, кичкинтойлар ҳам, оналари ҳам ўзларини яхши ҳис қилмоқда», - деди Нур-Султон шаҳар №2 кўп профилли шифохона директори Иван Ли.

Таъкидлаш жоизки, байрам арафасида туғилган 22 чақалоқнинг 11 нафари ўғил бола, 11 нафари қиз бола.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив