Байден супермаркетга ҳужумда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари билан учрашади
16 Май 10:05

Байден супермаркетга ҳужумда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари билан учрашади

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ президенти Жо Байден шанба куни отишма содир бoлган Нью-Йорк штатининг Буффало шаҳрига ташриф буюради, дея хабар беради Kazinform Россиянинг ТАСС агентлигига таяниб.

Ташриф давомида Байден қурбонларнинг қариндошлари ва яқинлари билан учрашади.

Полициянинг маълум қилишича, 18 ёшли оқ танли америкалик Пейтон Гендрон шанба куни Буффалодаги супермаркетда мижозларга қарата ўт очган. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган. Гумонланувчи полицияга топширилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи айнан афроамерикаликларга қарата ўқ узган. Расмийлар буни ирқий муросасизликка асосланган жиноят деб ҳисобламоқда. Терговчиларнинг айтишича, Гендрон қуролни қонуний йўл билан олган.

Янгиликлар

Архив