Байден 2024 йилги сайловда иштирок этиш ниятини маълум қилди

Фото:
NEW YORK. Кazinform - АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда президентликка номзодини қўйиш ниятида эканлигини, бироқ сайловолди кампанияси бошланишидан олдин ҳали кўп иш қилиш кераклигини айтди. Бу ҳақда у жума куни эфирга узатилган АBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Байденнинг сўзларига кўра, у навбатдаги президентлик сайловида «иштирок этиш ниятида». «Аммо кампанияни бошлашдан олдин, мен яқин келажакда бажаришим керак бўлган жуда кўп нарсаларим бор», - деди у.

Журналистнинг аниқ саволига Байден президентлик сайловида қатнашиш нияти ҳақидаги «сўзлари учун жавобгарлигини» таъкидлади. «Аммо тўлақонли кампания бошлашдан олдин бажаришим керак бўлган бошқа ишларим бор», - деди у.

80 ёшли демократ Байденнинг айтишича, у ўз ёшини сайловда иштирок этиш режаларига таъсир қилиши мумкин бўлган омил деб ҳисобламайди. «Аммо одамларда менинг ёшимга шубҳа қилиш учун асос бор», - деди у.

2022 йил ноябрида республикачи собиқ президент Дональд Трамп 2024 йилги президентлик сайловда иштирок этишини эълон қилди. АҚШнинг амалдаги президенти 9 ноябр куни давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун кураш олиб боришини маълум қилган, бироқ якуний қарорни фақат шу йил бошида қабул қилишини огоҳлантирган.

Сўнгги хабарлар